Россия президенти Владимир Путин 30 декабр куни AҚШ раҳбари Жо Байден билан телефон орқали мулоқоти ўтказди. РФ етакчиси суҳбат чоғида AҚШ лидерини алоқалар бутунлай узилиши эҳтимолидан жиддий огоҳлантирган. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати эълон қилган хабарда гап боради.
Жо Байден Россия ва AҚШнинг Европа ва дунёда барқарорликни таъминлаш учун алоҳида масъулиятини таъкидлаб, Вашингтоннинг Украинада ҳужумкор зарба қуролларини жойлаштириш нияти йўқлигини айтган. Шу билан бирга, у Украина атрофида вазият кескинлашган тақдирда Россияга қарши кенг кўламли санкциялар жорий этиш варианти кўриб чиқилаётганини ҳам таъкидлади.
Путин бунга жавобан санкциялар жиддий хато бўлишини, бу Россия-Aмерика муносабатларининг бутунлай узилишига олиб келишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украина чегарасида қўшин тўплаши жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда. Ғарб русларни урушга тайёргарликда айбласа, Россия томони НАТОнинг кенгайиши фонида ўз сарҳадларини ҳимоя қилишини рўкач қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади