
Тарихчи мутахассислар Буюк Британиянинг Daily Mail нашрига эҳтимолий учинчи жаҳон уруши сценарийси ҳақида гапириб беришди.
Уларнинг фикрича, биринчи навбатда давлатлар технологиядан фойдаланади: масалан, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги аллақачон анъанавий қурол турларини молиялаштиришни қисқартириб, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва IT-саноатнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришга эътибор қаратишни бошлаган.
AҚШ, Россия ва Хитой каби қудратли давлатлар ўз вақтида аниқлаш ва зарарсизлантириш қийин бўлган гипертовушли қуроллардан фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, давлатлар рақибни интернет ва алоқадан узишга ҳаракат қилади.
Шунингдек, қарама-қарши томонлар трансокеан алоқа каналларини йўқ қилиш ва сунъий йўлдошлар ёрдамида кураш олиб боришлари тахмин этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар