1 595
Ашхободда Бердимуҳамедов, ҳукумат аъзолари ҳамда дипломатлар учун Янги йил базми уюштирилди
Фото: Туркманистон давлат ахборот агентлиги
29 декабрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободнинг «Алем» боғига ўрнатилган Янги йил бош арчасини бориб кўрди. Арча олдига йиғилган Аяз Баба (Қорбобо), Гарпамик (Қорқиз) ва болалар давлат раҳбарини кириб келаётган 2022 йил билан табриклади. Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабарида қайд этилишича, келаётган йил мамлакатда «Аркадағли халқ даври» шиори остида ўтади.
Хабарга кўра, боғда Бердимуҳамедов болаларнинг чиқишларини томоша қилган ва арча атрофида рақс тушган.
Кейинроқ Савдо-саноат палатаси биносида президент Бердимуҳамедовнинг фарзандлари ва неваралари, ҳукумат аъзолари ва амалдорлар, шунингдек, хорижий дипломатлар учун Янги йил базми бўлиб ўтган.
«Базм ‘Hoş geldiň täze yyl Arkadagly diýar’ («Хуш келибсиз, Аркадаг даврининг янги йили») қўшиғи билан умумбашарий байрам шодлиги ва бирдамлигининг юқори нотасида якунланди», — деб ёзади агентлик.
Телевидениеда намойиш этилган кўрсатувларга қараганда, Туркманистон раҳбарининг ўзи базмда иштирок этмаган.
Фото: Эфирдан кадр
Фото: Эфирдан кадр
Фото: Эфирдан кадр
Фото: Эфирдан кадр
Фото: Эфирдан кадр
Фото: Эфирдан кадр “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади