Фото: Getty Images
Tesla авариялар хавфини ошириши мумкин бўлган техник носозликлар туфайли АҚШда сотилган 475 мингта электромобилини чақириб олади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Хусусан, 2017–2020 йилларда ишлаб чиқарилган 356 мингта Model 3 нинг барчаси қайтариб олинади. Электромобилларнинг багажини очиб-ёпишда у орқадан кўриш камерасининг симларига зарар етказиши мумкин, бу эса камеранинг ишламай қолишига олиб келади.
Бундан ташқари, 2014 йилдан бери ишлаб чиқарилган 119 минг Model S автомобили ҳам қайтариб олинади. Уларнинг қулфи алмаштирилади, ҳозирда машиналар қулфидаги носозлик туфайли капот бирданига очилиб кетиши мумкин.
Иккала муаммо ҳам қўшимча харажатларсиз ҳал қилинади, дейилади Tesla баёнтида.
Чақириб олинадиган автомобиллар сони Tesla’нинг бутун 2020 йил давомида ишлаб чиқарган электромобиллари сони билан деярли бир хил. Ўша йили компания қарийб 510 мингта электромобиль ишлаб чиқарган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади