20:15 / 01.01.2022
2 034

2021 йилда ажрашишга қарор қилган юлдузли жуфтликлар (фото)

2021 йилда ажрашишга қарор қилган юлдузли жуфтликлар (фото)
Фото: Glamour
Юлдузли жуфтликлар ҳар доим кўпчиликнинг эътиборини тортади: папараццилар уларнинг муносабатини диққат билан кузатиб боради ва янгиликларни интиқлик билан кутади. Бироқ бу йил ҳам аксарият жуфтликларнинг муҳаббат эртаклари бахтли якун топмади. Машҳурлардан айнан кимлар 2021 йилда ажрашишга қарор қилганини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Канье Уэст ва Ким Кардашьян

Фото: «Spletnik.ru»
2021 йил Канье Уэст ва Ким Кардашьяннинг етти йиллик никоҳдан кейинги ажрими чинакам шов-шув бўлди. Уларнинг ажралиши кўп миллионли кузатувчиларни ҳайратда қолдирди. Улар тўрт нафар фарзандни тарбияласа-да, орадаги муносабат кўпчилик ўйлагандек эмасди. Кардашьян интервьюларнинг бирида Каньенинг биполяр бузилишидан азият чекаётганини айтиб ўтган, миш-мишларга кўра, ажримнинг сабаби ҳам шу бўлган.

Бироқ орадан бир неча ой ўтиб, ажрашишдан кейин тезда ўзига келган 41 ёшли Ким 28 ёшли комик актёр Пит Дэвидсон билан учрашишни бошлади. Аммо Канье ҳали ҳам Кимни қўйиб юборишни хоҳламайди ва унинг қайтишига умид қилмоқда.

Алекс Родригес ва Женнифер Лопес

Фото: Glamour
Айрилиқдан 17 йил ўтиб яна бирлашган Бен Аффлек ва Женнифер Лопес ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишини мухлислар қизиқиш билан кузатмоқда. Ростини айтганда, Жей Лонинг анчадан бери бунчалик хурсанд бўлганини кўришмаганди. Аммо йил боши унинг учун осон кечмади: 2021 йил баҳорда Женнифер бейсбол юлдузи Алекс Родригес билан унаштириш арафасида ажрашди. Жуфтликнинг муносабатлари тахминан тўрт йил давом этди. Ажримнинг сабаби, миш-мишларга кўра, бейсболчининг хиёнати эди. Бироқ нима бўлмасин, мухлислар қайта топишган жуфтликка бахт тилайди.

Зейн Малик ва Жижи Ҳадид

Фото: Glamour
2021 йил яна бир жуфтлик – Зейн Малик ва Жижи Ҳадидни ажратди. Жуфтликнинг ажралиши ҳақидаги хабар моделнинг онаси Иоланда Ҳадид хонандани оиладаги зўравонликда айблаганидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди. Бироқ Жижи Зейн билан муносабатларни бутунлай тўхтатмоқчи эмас: модель бир ёшли қизи Хай учун можарони тинч йўл билан ҳал қилишлари кераклигига амин.

Жейкоб Элорди ва Кайя Гербер

Фото: Cosmopolitan
2021 йил «Эйфория» юлдузи Жейкоб Элорди ва Кайя Гербер ҳам муносабатларини сақлаб қола олмади. Актёр ва модель 2021 йилнинг февраль ойида танишган, улар саккиз ой ичида «Голливуднинг энг чиройли жуфтлиги» мақомига эришди. Бироқ ноябрь ойининг ўрталарида Кайя ва Жейкоб ажралиш сабаби ҳақида ҳеч нарсани маълум қилмаган.

Илон Маск ва Граймс

Фото: «Spletnik.ru»
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ва қўшиқчи Граймс 2021 сентябрь ойида ажрашганини эълон қилди. Мухлислар учун бу янгилик ҳақиқий шов-шув бўлди, чунки жуфтлик машҳурлар орасида энг кучлиларидан бири ҳисобланган. Маълум бўлишича, охирги пайтларда собиқ ошиқлар бир-биридан алоҳида яшашга мажбур бўлган: Маск кўп вақтини Tesla ва SpaceX заводлари жойлашган Техасда ўтказган, Граймс эса Лос-Анжелесда яшаб ишлаган. Бу ажралишга сабаб бўлди: эр-хотиннинг муносабатлари масофа синовига дош бермади. Бироқ Илон ва Граймс дўст бўлиб қолишга ва ўғлини бирга тарбиялашга қарор қилди.

Анвар Ҳадид ва Дуа Липа

Фото: Glamour
Яқинда маълум бўлдики, икки йиллик муносабатлардан сўнг Дуа Липа ва Анвар Ҳадид ажрашди. Уларнинг муносабатларидаги муаммолар ҳақидаги миш-мишлар бир неча ой давомида тарқалди, инсайдерлар жуфтлик навбатдаги инқироздан омон қололмаслигини ва тинч йўл билан ажрашишга қарор қилганини айтишди. Шунингдек, ажримнинг яна бир сабаби 26 ёшли қўшиқчи ва 22 ёшли моделнинг жадвалларидаги номувофиқликдир. Бундан ташқари, уларнинг муносабатлари сўнгги пайтларда узоқлашган – Липа альбомни Лондон ва Лос-Анжелесда ёзган, Анвар эса деярли доим Нью-Йоркда бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2021 йилда ажрашишга қарор қилган юлдузли жуфтликлар (фото)