Фото: ТАСС
Россия пойтахти Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик муҳожирлар ўртасида оммавий жанжал юзага келган. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб «Интерфакс» хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, уч нафар ўзбекистонлик ҳамда ўнлаб қирғизистонликлар Москвадаги Текстилшик тумани ҳудудидаги Грайвороновская кўчасида ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган. Оқибатда уч киши пичоқ зарбидан яраланган. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
Жанжал сабаб 10 киши қўлга олинган ва уларга нисбатан чет эл фуқаросининг Россияда бўлиш тартибини бузганлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бундай айблов билан муҳожир 5 минг рубл жаримага тортилиши ёки мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Шунингдек, пичоқ билан танага оғир жароҳат етказганлар устидан жиноий иш очилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)