Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқотида Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Россия Украинага бостириб кирган тақдирда қатъий чоралар кўришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
«Президент Байден Қўшма Штатлар, унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари агар Россия Украинага бостириб кириш чораларини давом эттирадиган бўлса, қатъий жавоб қайтаришларини билдирди», — дейилади Оқ уй вакили Жен Псакининг баёнотида.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари вазиятнинг дипломатик йўл билан ҳал этилишини қўллаб-қувватлаган.
30 декабр куни Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан телефонда мулоқот қилганди.
Жен Псакининг сўзларига кўра, суҳбат давомида Байден «Россия Украинага яна бостириб кирадиган бўлса, АҚШ ва иттифоқчилари муносиб жавоб беришини тушунтирди».
Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Байден ўзаро мулоқотда Путинга санкциялар ҳақида гапирганини тасдиқлади: «Байден навбатдаги марта санкциялар ҳақида гапирган. Бу ҳақда 7 декабр кунги суҳбатда ҳам айтилган эди. Бизнинг президент эса бу муносабатлар бутунлай дарз кетишига олиб келиши мумкин бўлган қадам эканини айтди». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)