date
views 2 572

Толиблар ва Туркманистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди

Толиблар ва Туркманистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди
Фото: AP
Афғон-туркман чегарасида "Толибон" жангарилари ва туркманистонлик чегарачилар ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди, деб хабар берди Hasht-e subh газетаси.

"Уч кун аввал Туркманистон чегара хизмати ходимлари бир нафар тинч аҳоли вакилини ўлдирган ва бир нафарини калтаклаган. Воқеани ўрганиш вақтида "Толибон" жангарилари туркман чегарачиларининг ўт очишига жавобан ўқ узган", - дея Жузжон вилояти ахборот ва маданият бошқармаси бошлиғи Ҳилол Балхийнинг сўзларидан иқтибос келтирган газета.

Аниқлик киритилишича, туркман чегарачилари ва толиблар ўртасидаги отишма душанба куни Жузжон вилоятининг Ҳамаб туманида содир бўлган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Ўтган йил декабрида "Толибон" жангарилари билан шунга ўхшаш тўқнашувлар Афғонистон-Эрон ва Афғонистон-Покистон чегараларида юз берганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толиблар ва Туркманистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди