Хитойнинг «сунъий қуёш»и ҳақиқий Қуёшга нисбатан беш карра кўп иссиқлик чиқарди

Хитойнинг «сунъий қуёш»и ҳақиқий Қуёшга нисбатан беш карра кўп иссиқлик чиқарди
Фото: «Ferra»
Хитойнинг «сунъий қуёш»и сўнгги синовларда Цельсий бўйича 70 млн. даража иссиқликда 20 дақиқага яқин ишлаб берди, хабар берди «Ferra».

Цельсий бўйича 70 миллион даража — ҳақиқий Қуёшдагидан беш баробар юқори иссиқлик.

Қурилма «сунъий қуёш» деб аталишига сабаб — ҳақиқий Қуёш каби ядровий синтезни имитация қилишир. Ёнилғи сифатида водород ва дейтерийдан фойдаланилади.

Хитойлик тадқиқотчилар 70 млн. даража иссиқликдаги «сунъий қуёш»ни 1056 сония ёки 17 дақиқа ва 36 сония давомида ишлатиб туришга муваффақ бўлишди. Қурилманинг ташқи корпуси радиуси 1,7 метрга тенг.

Олимлар келгусида бу қурилма ядровий синтез кучидан фойдаланиш сари йўл очишига умид қилишмоқда. Мақсад эса жуда улкан: агар бунинг уддасидан чиқишса, «чекланмаган тоза энергия» олиш томон дастлабки қадамлар ташланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар