Фото: «YouTube»
«SpaceX» компанияси асосчиси Илон Маск 2,5 соатлик интервью берди, суҳбат давомида инсоният ниҳоят Марсга парвоз қилишга қачон тайёр бўлишига ҳам аниқлик киритиб ўтилди. Бу ҳақда «Futurism» ёзмоқда.
Савол берилганидан кейин 20 сонияча ўйланиб турган Маскнинг жавоби шундай бўлди: «Узоғи билан — 10 йилда». Биз сайёралараро турга айланишимиз керак, қўшимча қилди у.
Маскнинг таъкидлашича, кўп марталик «SpaceX Starship» ракетаси шу пайтгача қурилган ракеталар орасида энг мураккаби. У одамларни Марсга хавфсиз элтиши керак.
Ҳозирда «SpaceX» астронавтларни Халқаро космик станция (ХКС)га мунтазам элтмоқда, «Starship» ракетаси эса NASA астронавтларини Ойга элтиш дастурига қўшилди.
Таъкидлаб ўтиш керак, Маскнинг «ўн йили»да Марсни ўзлаштириш эмас, балки бу сайёрага фазогирлар ёки тадқиқотчилар миссиясининг илк қадам қўйиши назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)