17:24 / 05.01.2022
1 628

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан авиация техникаларини қайтариш бўйича музокараларни бошлади

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан авиация техникаларини қайтариш бўйича музокараларни бошлади
Фото: CА-News
Афғонистоннинг муваққат ҳукумати аввалги тузум қулаши чоғида Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетилган авиация техникаларини қайтариш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда TOLOnews’га таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Гап «Толибон» ҳокимият тепасига келгач, афғон ҳарбийлари миниб қочган самолёт ва вертолётлар ҳақида кетмоқда.

«40 дан ортиқ ҳаво кемаси қўшни мамлакатларга, хусусан, Тожикистон ва Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилган. Уларни қайтариш бўйича музокаралар бошланди», — дейди «Толибон» матбуот котиби ўринбосари Имонулла Саманганий.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар юқори даражада ўтказилмоқда.

«Ҳаво кемаларини амалдаги Афғонистон ҳукуматига қайтариш бўйича иккала мамлакат ҳукуматлари бир неча бор чақирилди. Албатта, улар таклиф билдирди, аммо ҳозирча улар (самолёт ва вертолётлар — таҳр.) топширилмади», — дейди Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили Иноятулло Хоразмий.

Маълумотларга кўра, Афғонистонда аввалги ҳукумат даврида 164 дан ортиқ вертолёт бўлган, уларнинг аксарияти АҚШдан олиб келинган. Ҳисоботларга кўра, Қўшма Штатлар Афғонистон ҳаво кучларини қўллаб-қувватлаш учун сўнгги 20 йил ичида 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Тожикистоннинг «Бохтар» аэропортидаги Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ҳарбий техникалар, 2021 йил 1 сентябрь
Фото: CSIS

Аввалроқ Афғонистоннинг муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Ғани Бародар Ўзбекистондан аввалги ҳукумат ағдарилганидан сўнг, афғон учувчилари мамлакатни тарк этган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирган эди.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Ўзбекистон Бош прокуратураси (кейинроқ охирига қадар текширилмагани маълум қилинган) мамлакат ҳаво маконини ичида 585 нафар афғон ҳарбий хизматчиси бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт кесиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Кузатув давомида Embraer-314 ва МиГ-29 самолётлари тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган.

Октябрь охирида Афғонистонни қайта тиклаш бўйича бош инспектори (SIGAR) ҳисоботида толиблар томонидан ағдарилган ҳукуматнинг Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ҳарбий самолётларнинг чорак қисми Ўзбекистон ва Тожикистонда эканлиги маълум қилинганди. «Толибон» Афғонистонни эгаллагунга қадар мамлакат ҳарбий авиациясида 160 та самолёт бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан авиация техникаларини қайтариш бўйича музокараларни бошлади