Фото: Getty Images
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда содир бўлаётган намойишлар фонида қозоғистонликларга мурожаат қилди.
Тўқаев мамлакат телевидениеси орқали қилган чиқишида Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлганини эълон қилди. 2019 йилда мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев давлат раҳбарлигидан кетгач, бутун умрга кенгаш раҳбари бўлганди.
Тўқаев мамлакатни ва пойтахтни тарк этмаслигини айтди.
«Нима бўлишидан қатъи назар мен пойтахтда қоламан. Халқ билан бирга бўлиш менинг конституцион бурчим. Қозоғистон тарихидаги бу қора чизиқдан биргаликда ва кучлироқ бўлиб чиқамиз. Тез орада сиёсий трансформация бўйича таклифлар билан чиқаман. Ислоҳотларни қўллаш борасида ўз позициямда собит қоламан», деди Тўқаев.
Қозоғистон президенти эндиликда намойишларда содир этилаётган қонунбузарликларга қарши максимал даражада қаттиққўллик билан ҳаракат қилинишини айтди.
У тез орада қозоғистонликларга янги таклифлар билан яна мурожаат қилиши кутиляпти. Шунингдек, Тўқаев намойишлар вақтида ҳарбийлар орасида қурбонлар ҳам бўлганини айтди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади