01:12 / 06.01.2022
1 922

Қозоғистондаги тартибсизликларда 8 нафар полициячи ва Миллий гвардия аскари ҳалок бўлди

Қозоғистондаги тартибсизликларда 8 нафар полициячи ва Миллий гвардия аскари ҳалок бўлди
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар вақтида 8 нафар полициячи ва Миллий гвардия аскари ҳалок бўлди, яна 317 нафари жароҳатланди, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар мамлакат ИИВга асосан.

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган нефт гази нархининг икки баравар ошишига қарши намойишларга чиқишди. Энергетика вазирлиги 1 январдан бошлаб электрон биржа савдоларида талаб ва нархлар етказиб бериш асосида шакллана бошлагани билан изоҳлади.

Тоқаев вазиятни ўрганиш учун комиссия тузиш ҳақида топшириқ берди. 4 январ куни ҳукумат намойишчиларнинг асосий талабини - газ нархини пасайтиришни бажаришга тайёр эканликларини маълум қилди. Шунга қарамай, намойишлар бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.

Республикада интернет ва мессенжерлар фаолияти чекланди. Президент Олмаота, Олмаота ва Манғистау вилоятларида фавқулодда ҳолат жорий қилди. У ерда комендантлик соати жорий этилди, оммавий тадбирлар ва ҳаракат чекланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистондаги тартибсизликларда 8 нафар полициячи ва Миллий гвардия аскари ҳалок бўлди