
«Толибон» ҳаракати Қозоғистонда содир бўлаётган воқеаларга расмий муносабат билдириб, ҳукумат ва намойишчиларни музокарага чақирди.
Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхийнинг Твиттердаги саҳифасида баёнот эълон қилинган.
«Афғонистон Қозоғистондаги мавжуд вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва яқин қўшни ва савдо шериги сифатида у ерда воқеалардан хавотирда», — дейилади баёнотда.
«Толибон» шунингдек, ҳукумат ва намойишчиларни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун мулоқот ўтказиш кераклигини айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар