16:00 / 07.01.2022
1 365

Қозоғистонда газ сотувчи 6 та компания нархни ошириш учун тил бириктирганликда гумонланмоқда

Қозоғистонда газ сотувчи 6 та компания нархни ошириш учун тил бириктирганликда гумонланмоқда
Фото: Shutterstock
Қозоғистонда суюлтирилган газни сотувчи олтита ширкат нарх бўйича тил бириктирганликда гумонланиб, уларга нисбатан тергов бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги вакилига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, гумонланганлар орасида «Казмунайгаз», «Актбўбемунайгаз», «Казгермунайгаз» ва «Казахойл» компаниялари мавжуд. Яна иккита компания номи ошкор этилмаган.

«Уларнинг ҳаракатларида нарх бўйича келишиб олганлик ва бозордаги ҳукмрон мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланган», — дейди Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги вакили.

Унинг таъкидлашича, тергов давомида нархларнинг ошиши 2021 йил давомида содир бўлган. Аввалига бир тонна газ нархи 67 минг (1,66 миллион сўм) тенгега яқин бўлган бўлса, йил охирига келиб 100 минг (2,48 миллион сўм) тенгега чиқиб кетган. Терговнинг дастлабки натижалари 20 кун давомида шакллантирилади ва у президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширилади.

Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланди.

Олмаотада намойишчилар хавфсизлик ходимлари билан тўқнашди. 5 январь куни тартибсизликлар иштирокчилари шаҳар ҳокимлиги биносига бостириб кирган, кейинроқ у ерда ва бош прокуратура биносида ёнғин бошланган. Сўнг улар полиция бошқармалари ва Миллий хавфсизлик қўмитасига ҳужум қилган.

Полиция маълумотларига кўра, тартибсизликлар чоғида ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўндан ортиқ ходими ҳалок бўлган. Қозоғистонда жами мингдан ортиқ одам жароҳатланган, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарида.

Шу фонда Тўқаев бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда газ сотувчи 6 та компания нархни ошириш учун тил бириктирганликда гумонланмоқда