Фото: AP Photo
БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 2022 йил январига қадар Афғонистонда давом этаётган гуманитар инқирозни ҳал этиш учун 1,5 миллиард долларга яқин маблағ тўплади. Бу ҳақда БМТ бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағлар қисман афғонларни қишга тайёрлаш, жумладан, нақд пул ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан-тўғри тақсимлашни қўллаб-қувватлаш учун сарфланган. «Ушбу ёрдам мамлакатнинг турли қисмларига кўрсатилган», — дея таъкидлайди Дюжаррик.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, сўнгги кунларда Афғонистондаги гуманитар вазият мамлакатнинг кўплаб вилоятларига қор ёққани сабаб янада ёмонлашган. Қалин қор сабаб асосий йўллар ёпилиб қолган, шунинг учун керакли ёрдамни етказиб бериш қийинлашган.
Таъкидланишича, коммунал хизматлар техника ва ёқилғи етишмовчилиги сабаб йўлларни тозалашга улгурмаяпти.
Афғонистонда «Толибон» ҳокимият тепасига келгач, кўплаб афғон спортчилари қўллаб-қувватлаш ва маблағ етишмаслиги сабабли фаолиятини якунлашга мажбур бўлган. Афғонистон айни пайтда жиддий гуманитар инқирозга юз тутмоқда. Мамлакатда миллионлаб одамлар очлик ёқасида, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотлар етишмовчилиги ҳукм сурмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади