08:00 / 08.01.2022
2 238

Қозоғистондаги тинчликпарвар кучларга россиялик генерал бошчилик қилади

Қозоғистондаги тинчликпарвар кучларга россиялик генерал бошчилик қилади
Россия Қуролли кучлари ҳаво-десант қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Андрей Сердюков Қозоғистондаги КХШТ тинчликпарвар кучларига раҳбарлик қилади, деган Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков.

У Қозоғистондаги миссия муддати чекланганлигини маълум қилган, бироқ аниқ саналарни айтмаган. Россия ҳарбийларини республикага топширишда Россиянинг 75 та - Ил-76 ва Ан-124 ҳарбий транспорт самолётлари иштирок этмоқда, ҳарбийларни олиб келиш кечаю кундуз давом этмоқда.

Қозоғистонга ҳаво-десант кучларининг 45-алоҳида бўлинмаси, 98-ҳаво-десант дивизияси ва ҳаво-десант кучларининг 31-алоҳида бригадаси бўлинмалари жўнатилган. Конашенковнинг сўзларига кўра, уларнинг барчаси “махсус тайёргарликдан ўтган ва ҳақиқий жанговар тажрибага эга”.

«Қозоғистон Республикасига етиб келган россиялик ҳарбий хизматчилар зудлик билан белгиланган вазифаларни бажаришга киришди. Ҳозирга қадар Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда Олмаота аэропорти тўлиқ назоратга олинди», — дейилади мудофаа вазирлиги вакили берган хабарда. Шунингдек, Россия Федерациясининг шаҳарда жойлашган Бош консуллиги ва бошқа муҳим объектларнинг хавфсизлиги таъминланаётганлиги маълум қилинган.

Аввалроқ Россия Қозоғистонга элита ҳаво-десант бўлинмаларини юборгани ҳақида хабар берилганди. Улар КХШТ тинчликпарвар миссиясида қатнашади. 5 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев КХШТга ҳарбий ёрдам сўради. 7 январь куни президент Токаев маъмурияти КХШТ ҳарбийлари Қозоғистондаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслигига, уларнинг миссияси фақат тинчликни сақлаш эканлигини айтган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистондаги тинчликпарвар кучларга россиялик генерал бошчилик қилади