Фото: AP
Марказий Осиё бўйича таҳлилчи Аркадий Дубнов «Facebook»даги саҳифасида Қозоғистоннинг собиқ президенти, оммавий норозиликлар ортидан мамлакатни тарк этган Нурсултон Назарбоев айни пайтда Хитойда экани ҳақида ёзди.
Бу маълумотга расмий идоралар ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.
Сиёсатшунос А.Дубнов Назарбоевнинг жиянлари – яқингача Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасида ишлаб келган генерал Самат Абиш ҳамда миллиардер Қайрат Сотиболди ҳибсга олинганини ҳам маълум қилган.
30 йил давомида Қозоғистонга раҳбарлик қилган Н.Назарбоев 2019 йили президентликни топшириб, Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини сақлаб қолган эди. Аммо мамлакатни остин-устун қилган намойишлардан кейин, жорий йил 5 январь куни Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширишга мажбур бўлди. Бу орада Н.Назарбоев Россияга, Қирғизистонга, БААга кетгани хусусида тахминлар ўртага чиқди. 7 январь куни эса Беларусь президенти Александр Лукашенко Назарбоев билан телефонда суҳбатлашганини маълум қилди. Аммо собиқ президентнинг қаерда экани очиқланмади.
Суюлтирилган газ нархи ошишига қарши чиққан намойишчилар Н.Назарбоевнинг буткул сиёсатдан кетишини талаб қилди. Биринчи президентнинг Толдиқўрғон шаҳрида ўрнатилган ҳайкали эса намойишчилар томонидан синдириб ташланди.
Мамлакат пойтахти Остона шаҳри 2019 йилда Назарбоев шарафига Нурсултон деб қайта номлангани маълум. Хориж матбуотига кўра, Қозоғистон ҳукумати айни пайтда Нурсултон номини тилга олмаётир. Бу хусусда гап кетганда, «мамлакат пойтахти» каби нисбатан бетараф жумлалар қўлланмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 7 январь куни ўтказилган махсус йиғилишда фуқароларнинг тинч шаклда билдирилган барча талаблари тингланиши, аммо жангариларга қарата огоҳлантирмасдан ўт очилишини билдирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади