12:45 / 08.01.2022
1 583

Қозоғистон ИИВ 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинганини маълум қилди

Қозоғистон ИИВ 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинганини маълум қилди
Фото: AP Photo
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинганини хабар қилди, деб ёзмоқда «Vlast.kz».

«Энг кўп ҳибсга олиш ҳолатлари Олмаота шаҳрида кузатилган, махсус операция вақтида 100 дан зиёд гумонланувчининг фаолияти фош қилинган.

Давлат органларининг барча бинолари назорат остига олинган. Патруль полицияси жамоат тартибини сақлаш ишларини амалга оширмоқда. Саф бўлинмалар штат тартибида фаолият олиб бормоқда. Ҳибсга олинганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
», – дейилади Қозоғистон ИИВ хабарида.

Шунингдек, Қозоғистон ёнғин ўчириш хизмати ходимлари бутун мамлакат бўйлаб олов ичида қолган 143 нафар одамни эвакуация қилгани ҳақида ҳам хабарлар берилди. Улар тартибсизликлар оқибатида юзага келган 57 та ёнғинни бартараф этган. Оловни ўчириш вақтида бир нечта ўт ўчирувчи турли даражада жароҳатлар олган.

Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар полиция билан қуролли тўқнашувларга айланиб кетди.

Мамлакатдаги кескинлик муносабати билан Тўқаев КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти)га мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Ташкилот чекланган муддатга республикага тинчликпарвар контингент юборди.

Қозоғистондаги тартибсизликлардан кўрилган зарарнинг умумий миқдори, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 91 миллион долларни ташкил этмоқда, шундан 89,8 миллион доллари Олмаотага тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ИИВ 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинганини маълум қилди