16:39 / 08.01.2022
1 081

Лондон гипертовушли қурол яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Лондон гипертовушли қурол яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Фото: «ТАСС»
Лондон гипертовушли ракетани яратиш ниятида. Бу ҳақда Буюк Британия Бош штаби бошлиғи Тони Радакинга таяниб, The Times нашри маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, гипертовушли қуролни яратиш режалари Россия қувватининг ортиб бораётгани сабаб пайдо бўлган. «Бизда гипертовушли ракеталар йўқ, аммо унга эга бўлишимиз керак», — дейди Радакин.

Бош штаб бошлиғи Россия—Украина чегарасидаги вазиятдан қаттиқ хавотирда эканини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамасига Россиянинг эҳтимолий ҳужумига қарши чоралар кўришнинг ҳарбий вариантлари тақдим этилган, бироқ у айнан нимадан иборат эканини очиқламаган.

Маълумки, Россияда сўнгги йилларда бир нечта гипертовушли мажмуалар яратилган, масалан, «Кинжал» авиакомплекси ва гипертовушли режалаштириш блокига эга «Aвангард» стратегик ракеталари, шунингдек, Циркон» гипертовушли ракетаси синовдан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Кинжал» янги авиацион комплекси ҳақида (ракета ва у билан зарба берувчи МиФ-31Г қирувчи самолёти) Россия президенти Владимир Путин 2018 йил 18 мартда ўтган Федерал мажлис вакилларига қилган мурожаатида гапирганди. Авиакомплекснинг имкониятлари илк бор 2019 йил августида «Авиадарц» танловида намойиш қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон гипертовушли қурол яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда