10:30 / 09.01.2022
2 964

Ерга яқинлашиши айтилаётган ўта хавфли астероид ҳақида маълумот берилди

Ерга яқинлашиши айтилаётган ўта хавфли астероид ҳақида маълумот берилди
Россия Фанлар академиясининг Амалий математика институти 2095 йилда 2021 UL 17 астероидининг Ерга хавфли яқинлашиши ҳақида хабар берди. Бу ҳақда «Роскосмос» федерал космик агентлигига таяниб, «ТАСС» ёзмоқда.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2095 йилнинг 5 апрелида Ерга хавфли яқинлашиш башорат қилинмоқда ва ҳозирги вақтда тўқнашув эҳтимоли бор-йўғи 0,02 фоизни ташкил этади», — дея таъкидланади «Роскосмос» маълумотида.

Институт 2029 йилда Ерга яқинлашадиган Апофис астероиди ҳақидаги маълумотларга ҳам аниқлик киритди. Улар тўқнашув эҳтимоли «жуда кичик» эканлигини таъкидладилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ерга яқинлашиши айтилаётган ўта хавфли астероид ҳақида маълумот берилди