Қозоғистонда сўнгги кунда содир бўлган тартибсизликлар оқибатида қўлга олинганлар сони 5969 кишига етди, деб хабар қилмоқда Республика ички ишлар вазирлигининг вазият маркази.
Бироз олдин ИИВ Олма-Отадан чиқиш постларида ҳарбийлар жойлаштирилиб, шаҳарни тарк этаётган барча машиналар кўрикдан ўтказилаётгани ва шубҳали шахслар штабга жўнатилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган сўнгги хабарга кўра 16 нафар ходим қурбон бўлган. Ундан ташқари тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор. Жабрланганлар умумий сони 1000 кишига яқин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги йилдан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланган эди. Дастлаб мамлакат шимолида, Манғистау виялотида суюлтирилган газ нархи ошиши сабаб бошланган норозилик намойишлари кейинчалик Қозоғистон жанубий вилоятларда оммавий тартибсизлик, босқинчилик ва террорчиликка ҳаракатига айланиб кетди.
Қуролланган тўдалар йирик шаҳар марказлари, маъмурият бинолари, телеканалларни эгаллаб олишди, полиция ва ҳарбийларга ҳужумлар уюштиришди. Магазинларга босқинчилик қилинди. Бунга жавобан Қозоғистон президенти 19 январга қадар мамлкатда фавқулодда вазият жорий этди ва КХШТ аъзоларидан ёрдам сўради. Қозоғистонга Россия, Беларусь, Арманистон ва Тожикистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари вақтинча киритилди. Уларнинг вазифаси - муҳим объектларни қўриқлаш.
БМТ маълумотига кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар давомида 18 нафар ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари қурбон бўлган, мингга яқин киши яраланган.
Айни дамда Қозоғистонда аксилтеррор операция ўтказилмоқда. Қозоғистон ҳарбийлари Олма-Ота, Чимкент ва бошқа вилоят марказларида тартибсизликларда иштирок этган жангариларни қўлга олмоқда. Шу кунга қадар 4200дан ортиқ киши қўлга олинган. Улар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади