Фото: Reuters
Бразилия жануби-шарқидаги Фурнаш кўлида сайёҳларни олиб юрган катерлар устига қоя бўлаги қулаб тушди. Оқибатда камида етти киши ҳалок бўлди, яна уч киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш бошқармасига таяниб, Reuters хабар берди.
8 январь куни сайёҳлар бир нечта туристик қайиқларда кўлдаги шаршарани кўздан кечираётган пайтда қоянинг бир қисми уларнинг устига қулаган. Қайд этилишича, ҳодиса чоғида бортларда камида 34 киши бўлган.
32 киши жабрланган, улардан тўққиз нафарининг жароҳати оғир деб баҳоланмоқда. Аввалига расмийлар воқеа туфайли 20 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган бўлса, кейин улардан аксариятининг тақдирига ойдинлик киритилган.
Кўл жойлашган Минас-Жерайис штати қутқарув хизмати матбуот котиби Педро Айихаранинг сўзларига кўра, минтақада икки ҳафта давом этган ёғингарчилик кучли эрозияга учраган қояларнинг қулашига сабаб бўлган. Табиий ландшафтнинг емирилишда давом этиши истисно қилинмаяпти. Воқеа юзасидан терговга мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари жалб қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади