21:53 / 09.01.2022
1 618

Саудия маликаси Басма 3 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилди

Саудия маликаси Басма 3 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилди
Фото: адмwе
Саудия Арабистони ҳукумати малика Басма бинт Саудни уч йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарди. У 2019 йилнинг март ойидан бери ҳибсда эди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Human Rights ташкилотининг Саудиядаги бўлими 8 январь куни Twitter’да эълон қилган.

Қайд этилишича, 57 ёшли малика ва унинг қизи қамоқдан озод этилган. «2019 йилнинг мартидан бери қамоқда сақланаётган Басма бинт Сауд ал-Сауд ва унинг қизи Суход озод этилди», — дейилади хабарда.

2020 йилнинг апрель ойида Басма қирол Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмондан соғлиғидаги муаммолар сабабли уни қўйиб юборишни сўраган.

Малика Басма Саудия Арабистонининг собиқ ҳукмдори, мамлакатни 1964 йилгача бошқарган ва давлат тўнтариши натижасида ағдарилган Сауд ибн Абдулазиз ал-Сауднинг қизи. Малика ижтимоий ислоҳотлар ва гендер тенглиги учун курашган.

Басма бинт Сауд даволаниш учун Швейцарияга учиб кетмоқчи бўлганида тўсатдан ғойиб бўлган, кейинроқ унинг ҳибсга олингани маълум бўлди. Ҳукумат малика ва унинг қизини мамлакатни ноқонуний равишда тарк этишга уринишда айблади — бу Саудия Арабистонида жиноят ҳисобланади. Маликанинг қизи кибержиноятларда ҳам айбланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия маликаси Басма 3 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилди