12:50 / 10.01.2022
1 511

Зилзила оқибатида Буюк Хитой деворининг бир қисми қулаб тушди

Зилзила оқибатида Буюк Хитой деворининг бир қисми қулаб тушди
Фото: Sawahpress
Хитойда магнитудаси 6,9 баллга тенг ерости силкинишлари кузатилди. Зилзила оқибатида Буюк Хитой деворининг бир қисми қулаб тушган, деб хабар беради Global Times.

Маълум қилинишича, ерости силкинишлари 8 январь куни Хитой шимоли-ғарбидаги Цинхай провинциясида, 10 километр чуқурликда содир бўлган. Зилзила аҳоли кам истиқомат қиладиган ҳудудда содир бўлганига қарамай, унинг кучи бир нечта йирик шаҳарларда ҳам кузатилган.

Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган, бироқ тўққиз киши жароҳат олгани айтилмоқда. Уларнинг саккиз нафарига шифохонадан жавоб берилган, биттаси эса ҳамон шифокорлар назорати остида.

9 январь куни расмийлар Ганьсу провинциясининг Шандан уездидан ўтувчи Буюк Хитой деворининг икки метр қисми зилзила оқибатида қулаб тушганини аниқлаган. Аниқланган қисм Мин сулоласининг ҳукмронлик йилларида қурилган (1368—1644 йиллар).

Айни вақтда мутахассислар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, «Интерфакс» маълумотларига кўра, 10 январь куни Тошкент вақти билан соат 02:44 да Греция шимолида 5,6 магнитудали зилзила қайд этилган. Таъкидланишича, ерости силкинишлари Шимолий Македония чегарасидан тахминан 8 километр узоқликда, Битола шаҳридан 26 километр жанубда содир бўлган.

АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудасини 5,5 балл дея баҳолаган. Америкалик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Грециянинг Флорина шаҳридаги 7 километр шимоли-ғарбда жойлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зилзила оқибатида Буюк Хитой деворининг бир қисми қулаб тушди