22:45 / 10.01.2022
2 163

Тўқаев тезкор штаб йиғилишини ўтказди

Тўқаев тезкор штаб йиғилишини ўтказди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун, 10 январ куни тезкор штабнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Видеоконференция шаклидаги мажлисда бош прокурор, миллий хавфсизлик қўмитаси раиси, ички ишлар ва мудофаа вазирлари қатнашди.

Йиғилишда масъуллар мамлакатдаги вазият ҳақида ахборот беришди. Айтилишича, шахслар ва транспорт воситаларини назоратда ушлаб туриш учун стратегик объектлар ва аҳоли яшаш ҳудудларига 93 та блокпост ўрнатилди.

Ахборотга кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва биноларга ҳужум қилаётганлар қаттиқ жазоланмоқда. Масалан, Олма-Отада 207 киши ушланган, уларда 5 та ўғирланган машина, қурол ва ўқ-дорилар, қалқонлар борлиги аниқланган.

Пойтахтда эса туну кун навбатчилик йўлга қўйилгани айтилди. Мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини бузган 1,5 мингдан ортиқ шахс жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Айни пайтда террорчилар турган жойни аниқлаш ва ушлаш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев тезкор штаб йиғилишини ўтказди