22:21 / 10.01.2022
3 010

Тўқаев тажовузкорлик актида қайси мамлакатлардан иштирокчилар бўлганини айтди

Тўқаев тажовузкорлик актида қайси мамлакатлардан иштирокчилар бўлганини айтди
Фото: «Inbusiness.kz»
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан мулоқотида мамлакатдаги тартибсизликларда хорижлик террорчилар қатнашганини айтди. Тўқаев бўлиб ўтган ҳодисаларни тажовузкорлик акти деб атади.

«Бу Қозоғистонга қарши хорижлик, асосан Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Афғонистондан бўлган жангарилар иштирокидаги яхши ташкиллаштирилган ва тайёрланган тажовузкорлик акти. Шунингдек, Яқин Шарқдан ҳам жангарилар бўлган», — деди у.

Қозоғистон президенти ҳужумлардан мақсад мамлакатда бошбошдоқликни вужудга келтириш ва ҳокимиятни ағдариш бўлганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, шу боис республикада контртеррор операцияси ўтказишга қарор қилинган.

Тўқаевнинг таъкидлашича, КХШТ тинчликпарвар кучлари жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди.
«Улар Қозоғистонда вазият тўлиқ барқарорлашгунига қадар бўлиб туришади», — деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев тажовузкорлик актида қайси мамлакатлардан иштирокчилар бўлганини айтди