996
«Толибон» «Миллий қаршилик фронти» етакчилари билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди
Амир Хон Муттақий
Фото: EPA
Афғонистон ҳукуматини бошқараётган «Толибон» ҳаракати «Миллий қаршилик фронти» етакчиси Аҳмад Масъуд ҳамда Ҳирот вилояти собиқ губернатори Исмоил Хон билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда толиблар ҳукуматидаги ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақийга асосланиб, TOLOnews хабар берган.
Қайд этилишича «Толибон» вакиллари ҳамда «Миллий қаршилик фронти» етакчиларининг учрашуви Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилган.
«Ҳа, биз Аҳмад Масъуд, Исмоил Хон ва бошқа афғонистонликлар билан учрашдик. Уларга Афғонистонга қайтишлари ва хотиржам ҳаёт кечиришлари кафолатланиши ҳақида ваъда бердик», – деган Муттақий.
«Миллий қаршилик фронти» «Толибон» вакиллари билан учрашув ўтказилганини расман тасдиқлагани йўқ, лекин гуруҳ аъзоларидан бири Ҳафиз Мансур музокараларнинг бўлиб ўтганини баён этган.
Афғонистон ТИВ раҳбари 8 январда «Толибон» мамлакатда ҳокимият тепасига келганидан кейин энг биринчи хорижий сафарини амалга оширган ва Эронга борган. Муттақий Теҳронда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик, транзит ва қочоқлар каби масалалар юзасидан муҳокамаларда қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 августда толиблар пойтахт Кобулни эгаллаган ва Афғонистонда ҳукумат тепасига келган. Президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетган. Кейинчалик Ғанининг БААда эканлиги маълум бўлган.
Бироқ Панжшер «Толибон» назорати остига ўтмаган ягона вилоят сифатида толибларга қаршилик кўрсатди, у ерда ўзини давлат раҳбари деб эълон қилган вице-президент Амрулла Солиҳ ҳам жойлашиб олди. 22 август куни «Толибон» панжшерликларга ультиматум эълон қилиб, тўрт соат ичида таслим бўлишни талаб қилди. «Миллий қаршилик фронти» етакчиси Аҳмад Масъуд ва Панжшернинг бошқа оқсоқоллари вилоятни топшириб қўймаслигини билдирди. Кейинроқ «Толибон» ҳудудга юзлаб жангчиларни юборганини маълум қилиб, вилоятни қамал қилишни бошлади. «Толибон» Панжшер аҳолисини интернетдан узиб қўйди, ҳудудда мобил алоқа ишлашдан тўхтади. Охир-оқибат 6 сентябрда «Толибон» Панжшерни — Афғонистондаги толиблар томонидан назорат қилинмаётган сўнгги вилоятни эгаллади.
Панжшерда «Толибон»га қарши исёнлар, норозилик намойишлари тез-тез содир бўлиб турибди, 2021 йил декабрда маҳаллий аҳоли фуқаронинг ўлдирилиши ортидан толибларга қарши намойиш ўтказганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда