09:50 / 11.01.2022
1 495

Россия ва АҚШ НАТО кенгаймаслиги масаласида келиша олмади

Россия ва АҚШ НАТО кенгаймаслиги масаласида келиша олмади
Фото: AP
Женевада ўтказилган хавфсизлик кафолатлари бўйича маслаҳатлашувларда Россия ва АҚШ НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги масаласида келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, бу масалада олдинга силжиш бўлмаган. НАТОнинг кенгаймаслиги ва бу борада юридик кафолатлар берилиши мавзуси АҚШнинг жиддий эътирозига сабаб бўлган.

Рябков бу мавзуни альянснинг зарба берувчи воситаларини Россия чегараларида жойлаштирмаслик масаласи каби мамлакат миллий хавфсизлиги учун муҳим деб атади. Унинг айтишича, Россия томони бу талаблардан воз кеча олмайди.

«Аммо Россия қандайдир ультиматумлар қўйиш йўлидан бормоқда деб таъкидлаётганлар мутлақо ноҳақ», — дея қўшимча қилди у.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Москва талаблари бажарилмаган тақдирда оқибатлар билан таҳдид қилмайди (шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин рад жавоби берилган тақдирда Россиядан «турли хил» жавоблар бўлиши мумкинлигини айтганди).

Рябков Россия ва альянс ўртасидаги манфаатлар мувозанати топилиши мумкинлигини истисно қилмади.

Ўтган йил декабрда Россия АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартнома ва РФ ҳамда НАТОга аъзо давлатлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги келишув лойиҳаларини тақдим этганди.

Ҳужжатларда АҚШ НАТОнинг шарқий йўналишда кенгаймаслиги бўйича масъулиятни зиммасига олиши, илгари собиқ СССР таркибида бўлган давлатларни альянсга қабул қилишдан воз кечиши, Украина ҳудудида ҳарбий фаолият олиб бормаслигини талаб қилган.

12 январ куни Россия бу масалани НАТО вакиллари билан муҳокама қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва АҚШ НАТО кенгаймаслиги масаласида келиша олмади