15:51 / 11.01.2022
1 270

Қозоғистон элчиси: «Тадбирлар пайтида ўзбекистонликлар ҳам тўхтатиб текширилиши мумкин»

Қозоғистон элчиси: «Тадбирлар пайтида ўзбекистонликлар ҳам тўхтатиб текширилиши мумкин»
11 январ куни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархон Сотиболди иштирокида ушбу мамлакатда бўлиб ўтган норозилик намойишлари, унинг оқибатлари ва воқеаларнинг ОАВда ёритилиши юзасидан махсус пресс-брифинг ташкил қилинди.

Тадбир якунида Kun.uz мухбири Дархон Сотиболдидан Қозоғистонда намойишларни уюштирганлар қаторида ўзбек миллатли фуқаролар ҳам борлиги айтилаётгани бўйича изоҳ сўради.

Элчига кўра, Қозоғистондаги ноқонуний намойишларда иштирок этганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам борлиги айтилган бўлса-да, ҳали уларнинг фуқаролиги бўйича аниқ маълумотлар йўқ.

«Ҳа, бу бўйича айтилдики, намойишларга чиққанлар орасида чет мамлакатлар фуқаролари ҳам бор. Лекин уларнинг айнан Ўзбекистон ёки Қозоғистон фуқаролари экани ҳақидаги маълумот бизда йўқ. Ҳозирги кунда текширув ишлари олиб бориляпти. Ҳамма ўрганиш тадбирлари тугагач барчаси аниқ бўлади.

Ҳали бу борада ишлар олиб бориляпти, барча тадбирлар тугаганидан кейин ҳаммаси ойдинлашади. Текширув тадбирлари пайтида қозоқ фуқаролари ҳам, ўзбек фуқаролари ҳам тўхтатиб текширилиши мумкин. Ноқонуний акцияга алоқаси бўлмаганлар қўйиб юборилади
», – деди элчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон элчиси: «Тадбирлар пайтида ўзбекистонликлар ҳам тўхтатиб текширилиши мумкин»