08:55 / 12.01.2022
1 448

АҚШ ҳарбийлари Гавайи яқинида Россиянинг жосуслик кемаси пайдо бўлганини маълум қилди

АҚШ ҳарбийлари Гавайи яқинида Россиянинг жосуслик кемаси пайдо бўлганини маълум қилди
Фото: «Vk-smi.ru»
Тинч океани акваториясида Гавайи ороллари яқинида Россиянинг «Карелия» номли жосуслик кемаси аниқланди. Америкалик ҳарбийлар 7 январдан буён унинг ҳаракатларини кузатмоқда, деб хабар беради Honolulu Star-Advertiser.

«АҚШ қуролли кучларининг Ҳинд—Тинч океани қўмондонлиги (INDOPACOM) Гавайи яқинидаги халқаро сувларда фаолият олиб бораётган Россия кемасини кузатмоқда», — дейди қўмондонлик вакили Роб Мартинес.

Унинг сўзларига кўра, кузатув ишлари авиация патрули ва кемалар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, «Карелия» 2021 йилнинг майида ракета полигони жойлашган Кауаи ороли яқинида пайдо бўлган. Ўшанда Россия кемасининг келиши сабаб Америка қўмондонлиги режалаштирилган ракета синовларини қолдиришга мажбур бўлган.

Гавайи АҚШ учун ҳарбий операциялар ўтказишнинг муҳим маркази ҳисобланади. Штаб-квартираси Кемп-Смитда жойлашган INDOPACOM Тинч океанидаги барча, Ҳинд океанининг асосий қисмидаги ва Арктиканинг айрим қисмларидаги операцияларни назорат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳарбийлари Гавайи яқинида Россиянинг жосуслик кемаси пайдо бўлганини маълум қилди