898
Афғонистон мухолифати Эронда «Толибон» билан ўтказилган музокаралар бирор натижа бермаслигини қайд этди
Фото: Sputnik
«Толибон» ҳукуматига қарши курашаётган «Миллий қаршилик фронти» Теҳронда толиблар билан ўтказилган музокаралардан бирор натижа чиқмаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
«Миллий қаршилик фронти»нинг расмий баёнотида гуруҳнинг Муҳаммад Исмоил Хон бошчилигидаги толиблар делегацияси ва Эрон Ислом Республикаси томонидан мамлакатдаги муаммоларни келишув асосида, музокаралар билан ҳал этиш бўйича ташаббусларга ижобий муносабатда эканлиги баён қилинган.
«Миллий қаршилик фронти» ўз мақсадларига, жумладан, афғон халқи иродасини намоён этадиган ҳақиқий ва инклюзив ислом ҳукуматини тузишга эътибор қаратган. Ижтимоий адолат, фуқаролар ҳуқуқларининг эркинлиги, фикрлар хилма-хиллиги, реал ҳуқуқлар ва аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, сайловлар ва афғон халқининг ўзи томонидан мақсад ва асосий вазифаларни белгиланиши «Миллий қаршилик фронти» истаётган бошқарувни ифода этади», – дейилган баёнотда.
«Толибон» вакиллари жамият истаётган ҳаётга мос бўлмаган, афғон халқи учун айни вақтдаги бошқарув тизимида қолишларини таъкидлашди ва яна бир марта фуқаролар қадр-қиммати ва принципларини, ҳукуматнинг барча гуруҳларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда адолатли тақсим қилиниши ва инклюзив ҳукумат ташкил қилинишига қарши эканликларини намоён этишди. Шунинг учун ҳам музокаралардан бирор натижа чиқмади ва улар тўхтатилди», – дея қайд этган «Миллий қаршилик фронти».
Аввал Афғонистон ОАВ Теҳронда Эрон ҳукумати воситачилиги асосида «Толибон» ҳукумати ТИВ раҳбари Амир Хон Муттақий ҳамда «Миллий қаршилик фронти» вакиллари билан музокаралар ўтказилганини хабар қилганди. Кейинчалик Муттақий ОАВга берган баёнотида Панжшерда ташкил қилинган мухолифат гуруҳи вакиллари Афғонистонга қайтиши мумкинлиги, бу ерда улар ҳеч қандай таъқибга учрамаслиги ва хотиржам ҳаёт тарзини олиб боришига ҳеч нима халақит қилмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 августда толиблар пойтахт Кобулни эгаллаган ва Афғонистонда ҳукумат тепасига келган. Президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетганди.
Бироқ Панжшер «Толибон» назорати остига ўтмаган ягона вилоят сифатида толибларга қаршилик кўрсатди, у ерда ўзини давлат раҳбари деб эълон қилган вице-президент Амрулла Солиҳ ҳам жойлашиб олди. 22 август куни «Толибон» панжшерликларга ультиматум эълон қилиб, тўрт соат ичида таслим бўлишни талаб қилди. «Миллий қаршилик фронти» етакчиси Аҳмад Масъуд ва Панжшернинг бошқа оқсоқоллари вилоятни топшириб қўймаслигини билдирди.
Кейинроқ «Толибон» ҳудудга юзлаб жангчиларни юборганини маълум қилиб, вилоятни қамал қилишни бошлади. «Толибон» Панжшер аҳолисини интернетдан узиб қўйди, ҳудудда мобил алоқа ишлашдан тўхтади. Охир-оқибат 6 сентябрда «Толибон» Панжшерни — Афғонистондаги толиблар томонидан назорат қилинмаётган сўнгги вилоятни эгаллади.
Панжшерда «Толибон»га қарши исёнлар, норозилик намойишлари тез-тез содир бўлиб турибди, 2021 йил декабрда маҳаллий аҳоли фуқаронинг ўлдирилиши ортидан толибларга қарши намойиш ўтказган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда