Эфиопиянинг Тиграй ҳудудида 17 нафар киши масофадан бошқариладиган учувчи восита билан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилган.
Авиазарба Май Себри қишлоғи яқинида амалга оширилган. Нобуд бўлганларнинг асосий қисми шу яқин атрофдаги ун заводида ишлаган аёллар.
Агентликнинг ёзишича, бу каби ҳужумлар ҳукумат қўшинлари Тиграй ҳудудидаги исёнчиларни сиқиб чиқаришга уринаётгани туфайли охирги вақтларда тез-тез содир бўлмоқда.
Сўнгги зарба Эфиопия бош вазири Аҳмад Абий АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатлашган ва унга фуқаролар муҳофазасини кафолатлаши, жангарилар билан мулоқот орқали муаммони ҳал этишни ваъда қилган куни берилганди.
Байден Абийдан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан кейин ҳибсга олинган одамларни озод қилишни сўраган. Маълумотларга кўра улар орасида журналистлар ҳам бор.
Ўтган ҳафтада Эфиопияда ҳукумат қўшинларининг Тиграй ҳудудига берган авиазарбаси оқибатида 56 киши ҳалок бўлган, яна 30 нафар одам турли даражадаги тан жароҳатларини олганди. Улар ички кўчишларни амалга оширган қочоқлар учун ташкил қилинган лагер ҳудудида бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда