
“Толибон” ҳукуматидаги Мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари томонидан ўтган август ойида Ўзбекистон ва Тожикистонда олиб кетилган ҳарбий вертолётлар қайтарилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда TOLOnews хабар тарқатди.
Муҳаммад Ёқуб агар вертолётлар қайтарилмайдиган бўлса, бунинг “оқибатлари” бўлишини таъкидлаган.
“Тожикистон ёки Ўзбекистондаги авиатехникамиз қайтарилиши керак. Биз уларнинг хорижда қолишига ёки бошқа давлатлар томонидан ишлатилишига йўл қўймаймиз”, – деди у.
“Толибон” Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йилнинг август ойида Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари Ўзбекистон ва Тожикистонга 40 дан ортиқ вертолётни олиб қочган.
Аввалги ҳукумат даврида Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларида 164 та ҳарбий самолёт ва вертолётлар бўлган, ҳозир эса улардан 81 таси қолгани айтилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар