date
views 1 043

Финляндия кўчалари бўйлаб ҳайдовчисиз автобуслар ҳаракатланишни бошлайди

Финляндия кўчалари бўйлаб ҳайдовчисиз автобуслар ҳаракатланишни бошлайди
Фото: Yle
Финляндиянинг Тампере шаҳрида ҳайдовчисиз бошқариладиган микроавтобусларни синовдан ўтказиш бошланди, деб хабар беради Yle телерадиокомпанияси.

Таъкидланишича, Nysse компаниясининг робот автобуслари йўловчиларни шаҳарнинг бир нечта туманларидан ўтган 3,5 километр узунликдаги йўналиш бўйича ташийди.

Sensible 4 компанияси вакили Юсси Суомеланинг сўзларига кўра, автобусларга лазерли радарлар ўрнатилади. Экранга лазерли радарга атрофдаги вазиятни кўриш имконини берадиган қайта ишланмаган маълумотлар чиқарилади. Мазкур тизимдан транспорт воситаси жойлашган жойни аниқлашда ҳам фойдаланилади. Ҳайдовчисиз бошқариладиган автобус соатига 30 километр тезликда ҳаракатланади.

Унинг таъкидлашича, автоматлаштирилган автобусларнинг келажаги унинг иқтисодий самарадорлигига боғлиқ бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Финляндия кўчалари бўйлаб ҳайдовчисиз автобуслар ҳаракатланишни бошлайди