11:00 / 14.01.2022
1 154

Британия шаҳзодаси Эндрю ҳарбий унвони ва ҳомийликдан нима учун маҳрум этилди?

Британия шаҳзодаси Эндрю ҳарбий унвони ва ҳомийликдан нима учун маҳрум этилди?
Фото: Reuters
Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг иккинчи ўғли — Ёрк герцоги, шаҳзода Эндрю ҳарбий унвонлари ва қироллик ҳомийлиги ҳуқуқларидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Букингем саройининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилинди. Унга нисбатан жинсий зўравонлик айблови илгари сурилган.

«Қироличанинг розилиги ва маъқуллаши орқали Ёрк герцогининг ҳарбий унвони ва қироллик ҳомийлиги ҳуқуқлари қироличага қайтарилди», — дейилади хабарда.

2019 йилнинг ноябридаёқ у шаҳзода вояга етмаган қизлар орасида фоҳишаликни ташкиллаштиришда айбланган миллиардер Жеффри Эпштейн (2019 йилнинг августида у қамоқхона камерасида ўз жонига қасд қилган) билан боғлиқ можаролар сабаб оммавий мажбуриятларини бажаришдан озод этишларини сўраганди.

Ҳомийлик деганда қирол оиласи аъзоси томонидан хайрия, ҳарбий ёки ижтимоий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш тушунилади. Аксарият қироллик аъзолари чекланган миқдордаги ташкилотларга ҳомийлик қилади, қироличанинг ўзи ва марҳум шаҳзода Филипп бундан мустасно — улар мингдан ортиқ муассасалар ҳомийлигида. Қоидага кўра, улар қирол оиласи аъзосининг бирор-бир масалага эътиборидан келиб чиққан ҳолда танланади. Масалан, шаҳзода Чарльзнинг иккинчи рафиқаси герцогиния Камилла Миллий остеопороз ҳамжамиятига раҳбарлик қилади, чунки унинг онаси ва бувиси айнан шу касаллик оқибатида вафот этган.

Шаҳзода Эндрю оила сайтида 106 та ташкилотнинг голф-клублардан тортиб шифохона-ю хусусий мактабларнинг ҳомийси ёки фахрий аъзоси сифатида кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия шаҳзодаси Эндрю ҳарбий унвони ва ҳомийликдан нима учун маҳрум этилди?