14:58 / 14.01.2022
2 392

«Бу бизнинг муносабатларимизга таъсир қилмайди» — «Толибон» вакили

«Бу бизнинг муносабатларимизга таъсир қилмайди» — «Толибон» вакили
Фото: AP Photo
«Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шаҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар қардош давлатлар билан муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

У Ислом амирлиги Ўзбекистон билан азалдан яхши муносабатларга эга бўлгани ва эга экани ҳамда бу давлат узоқ вақтдан бери «Толибон»нинг сиёсий раҳбарияти билан яхши алоқа ўрнатганини қайд этган.

«Ўзбекистон Афғонистон халқига бир неча бор инсонпарварлик ёрдами жўнатган, бунинг учун биз ундан миннатдормиз. Бу давлат Афғонистондаги мегалойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш ниятида. Биз иккаламиз ҳам мусулмон давлатмиз ҳамда бир-биримиз билан тинчлик ва биродарликда яшашни хоҳлаймиз. Биз бу ва бошқа ҳар қандай масалани дипломатия йўли билан ҳал қилишимизга ишонаман».

Аввалроқ «Толибон» мудофаа вазири Мулла Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистонни афғон вертолётларини қайтаришга чақирганди. Унинг сўзларига кўра, авиация техникалари мамлакат бойлиги ҳисобланади ва у қайтарилиши керак. Шу билан бирга, у Ўзбекистон Тожикистон толиблар сабрини синамаслигини ва кескин чоралар қўллашга мажбур қилмаслигини таъкидлаганди. «Тожикистон ва Ўзбекистон ҳал қилгани яхши, акс ҳолда толиблар кутишдан чарчади», — деганди Мулла Ёқуб.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 16 август куни Ўзбекистон Бош прокуратураси (кейинроқ охирига қадар текширилмагани маълум қилинган) мамлакат ҳаво маконини ичида 585 нафар афғон ҳарбий хизматчиси бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт кесиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Кузатув давомида Embraer-314 ва МиГ-29 самолётлари тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган.

Октябрь охирида Афғонистонни қайта тиклаш бўйича бош инспектори (SIGAR) ҳисоботида толиблар томонидан ағдарилган ҳукуматнинг Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ҳарбий самолётларнинг чорак қисми Ўзбекистон ва Тожикистонда эканлиги маълум қилинганди. «Толибон» Афғонистонни эгаллагунга қадар мамлакат ҳарбий авиациясида 160 та самолёт бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Бу бизнинг муносабатларимизга таъсир қилмайди» — «Толибон» вакили