date
views 1 397

АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ракета ҳужумига учради

АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ракета ҳужумига учради
фото: газета.ru
Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ракета ҳужуми оқибатида бир ироқлик аёл ва икки бола яраланди. Бу ҳақда Middle East Eye нашри хабар берди.
Нашрга кўра, уч ракетадан иккитаси элчихона биноси яқинида жойлашган мактабга келиб тушган. Яна иккитаси элчихонада жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган.

Қўшма Штатлар ҳужумларда Эрон билан алоқадор жангариларни айблайди. Ҳужумларда самолёт типидаги учувчисиз дронлардан фойдаланилган.

Бир қатор қуролли гуруҳлар 1 январдан бошлаб ҳарбий амалиётларни давом эттириши ва АҚШнинг Ироқдаги барча инфратузилмаларига, жумладан, ҳарбий иншоотлари ва дипломатик штаб-квартираларига зарба беришини очиқ эълон қилганди.

Олдин дронлар ёрдамида Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий қароргоҳига ҳужум уюштирилган эди. Оқибатда ал-Козимийнинг ўн нафар қўриқчиси яраланган. Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни теракт деб атади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ракета ҳужумига учради