
Фото: ТАСС
Россия Қозоғистонни Иттифоқ давлатига қўшилишга чақирмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
«Биздаги процедурага кўра, кимдир мурожаат қилса, бу мурожаатни албатта кўриб чиқамиз ва конструктив шаклда кўрамиз», — деди Лавров Қозоғистоннинг Иттифоқ давлатига қўшилиши эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавобан.
Унинг сўзларига кўра, альянсга қўшилишга чақириш ғарбликларга хос.
«Улар ҳозир ҳаммани НАТОга қўшилишга чақирмоқда. Бу бизнинг услуб эмас», — деб таъкидлади у.
Россия ва Беларусь 1999 йил декабрда Иттифоқ давлатини тузиш тўғрисидаги шартномани имзолаган. Унга кўра, икки мамлакат босқичма-босқич тарзда ягона сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, божхона, валюта, юридик, гуманитар, бозор ва маданий маконни ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар