Бу ҳақда Aamaj News агентлигига исми сир қолишни истаган маҳаллий ўзбек қўшинлари қўмондонларидан бири маълум қилишича, пуштун жангариларини олиб чиқиш қарори ўзбек жамияти, вилоят ҳокими ва полиция бошлиғи ўртасидаги келишув асосида қабул қилинган.
Афғон ўзбеклари жамиятининг таниқли вакили Махдум Аълам 12 январь куни Мозори Шарифда “Толибон” мудофаа вазири ўринбосари мулла Фазл иштирокида ҳибсга олинди, деб ёзади собиқ вилоят губернатори Нақибулла Фоиқ. Унинг сўзларига кўра, Аълам «Толибоннинг Форёбдаги биринчи одами» бўлган ва Форёб, Сарипул ва Жузжон вилоятларида ўтказилган амалиётларга қўмондонлик қилган. Минтақадаги толибларнинг муваффақиятлари унинг номи билан боғлиқ. Ҳозир у ва “Толибон” томонида жанг қилган юзлаб ўзбеклар “Толибон” томонидан қамоққа ташланган.
Форёб вилояти маркази Маймана шаҳрида ҳарбий ҳолат жорий этилди. Махдум Аълам тарафдорлари кўчаларга чиқди. Барча дўконлар ёпиқ. Намойишчилар лагерь ташкил қилишди - улар Алам озод қилинмагунча тарқалишмоқчи эмас. Пуштун жангариларининг қурол-яроғлари ва ҳарбий техникасини тортиб олишаётгани ҳақида хабарлар бор.
Форёб вилояти марказидан “Толибон” ҳаракати томонидан тайинланган губернатор, полиция бошлиғи ва разведка бошлиғи қочиб кетган. Шаҳар исёнчилар томонидан эгаллаб олинди, деб ёзади Тожуддин Сурош вилоят собиқ губернатори Нақибулла Фоиқ сўзларига таяниб.
“Толибон” ўзбек қўмондони Махдум Аъламни кечгача қўйиб юбормаса, Форёб уларга бўйсунишдан тўхтайди.
Намойишчиларнинг бу талаби ҳақида ҳибсга олинган қўмондоннинг ишончли кишиларидан бири Туркўғли «Толибон байроғи Форёбда абадий туширилади», дея огоҳлантирган.
Ҳозирча Махдум Аълам озодликка чиқарилмаган ва Маймана ўзбеклари ҳам намойишларини тўхтатишни ўйлаганлари йўқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас