Фото: Instagram
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Asian MMA хабар берди.
Нурмагомедов Сингапурда карантинга олинган. Ҳабиб у ерга MMA бўйича One Championship турнирида иштирок этадиган шогирди Сайгида Изагахмаевнинг жангида қатнашиш учун борган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 2020 йилнинг октябрида Жастин Гэтжига қарши кечган жангдаги ғалабадан кейин фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. UFC 2021 йилнинг 23 март санасида Нурмагомедовнинг кетганини расман тасдиқлаб, уни рейтингдан чиқариб юборди. Ҳозирда Ҳабиб бизнес билан банд ва EFC промоушенининг хўжайини ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас