Фото: ТАСС
Қозоғистоннинг “КазТрансОйл” ва “Қазақгаз” (аввалги номи “КазТрансГаз”) компаниялари раҳбарлари Димаш Досанов ва Қайрат Шарипбаев лавозимларидан озод этилди. Бу ҳақда 15 январ куни ҳар иккала корхона акцияларига эгалик қилувчи “Самрук-Қазина” фонди маълум қилди.
Димаш Досанов 2015 йилда Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоевага уйлангач, 2016 йилда “КазТрансОйл” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланган эди.
Қайрат Шарипбаев эса, қозоқ ОАВдаги маълумотларга кўра, биринчи президентнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг иккинчи эри ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги норозилик намойишларидан сўнг, Нурсултон Назарбоев эгаллаб келган Хавфсизлик кенгаши раиси лавозими президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ўтди.
Президент намойишлар фонида ҳукуматни янгилади; Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ва унинг икки ўринбосари лавозимидан бўшатилиб, ҳибсга олинди. 15 январ куни, шунингдек, энергетика вазирининг собиқ ўринбосарларидан бири ҳам қамоққа олинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар