АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Оқ уйга тез орада қайтишини маълум қилди. Бу ҳақда Newsmax телеканали хабар бермоқда.
Трамп Флоренцияда (Аризона штати) ўз тарафдорлари билан учрашувда 2024 йилда қайтишга ваъда берди. У, шунингдек, «Американи буюкликка қайтариш» зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Таниқли америкалик тарихчи, Йел университети профессори Тимоти Снайдер собиқ давлат раҳбари 2024 йилги сайловларда ғалаба қозонса, Америка ҳозирги кўринишидан яхшироқ бўлишини айтган.
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ўзидан олдинги президентни Вашингтондаги тартибсизликлар ва Капитолийга бостириб киришга олиб келган 2020 йилги сайловлардан кейин ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашишига тўсқинлик қилганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Трамп тарафдорлари «Америка демократиясининг бўғзига пичоқ тортишган».
Шунингдек, Сенатда ҳам республикачилар ва демократлар қарама-қаршилиги кучаймоқда. Аввалроқ, республикачи сенатор Тед Круз партия Вакиллар палатасида ғалаба қозонса, Жо Байденга импичмент эълон қилинишини айтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар