Фото: «РИА Новости»
Россия Украина ҳукумати веб-сайтларига уюштирилган киберҳужумларга алоқадор эмас, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Кремль вакилининг CNN телеканалига берган интервьюсидан парча Twitter’га жойланган.
Песковнинг сўзларига кўра, Кремль вазиятдан ОАВ орқали хабар топмоқда ва буни яна бир асоссиз айблов, деб ҳисоблайди. «Биз буни Россияга қарши асоссиз айбловларнинг давоми деб биламиз. Украиналиклар ҳамма нарсада, ҳатто уларда об-ҳаво айниса ҳам бунга Россияни айблашига деярли ўрганиб қолганмиз», — деди Россия президентининг матбуот котиби.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати далиллар келтирмас экан, Москва Украинада провокация чиқаришга тайёргарлик ҳақидаги айбловларни ёлғон деб билади. «Биласизми, биз сохта айбловлар ва сохта хабарлар дунёсида, ёлғонлар дунёсида яшаймиз. Бу қандайдир тарзда бирор нарса билан исботланмагунча, кўзга кўринадиган ёки аниқ нарса билан тасдиқланмагунча, ушбу хабарларни сохта, айбловларни ёлғон деб ҳисоблашда давом этамиз», — деди Кремль матбуот котиби.
Песков АҚШ ва НАТО билан музокаралар ҳақида фикр билдирар экан, томонлар «бирозгина ўзаро тушунишга» эришган бўлса-да, улар «бутунлай бошқа-бошқа томонда» қолаётганини ва бу «ташвиш уйғотаётганини» таъкидлади.
14 январга ўтар кечаси Украина ҳукумати веб-сайтларига кенг кўламли хакерлар ҳужуми уюштирилди. Украина хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, жами 70 га яқин веб-сайтлар, жумладан, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва Таълим вазирлиги манбалари ҳам ҳужумга учраган. Шу билан бирга, ҳеч қандай маълумот ўғирланмаган, контент бузилмаган, сайтларнинг иши бир неча соат ичида тикланган.
Украина ҳукумати ва уларнинг иттифоқчилари киберҳужумни ким амалга оширганини ҳозирча тўғридан-тўғри эълон қилмаган, бироқ бу Россия махсус хизматлари билан алоқадор хакерларнинг иши бўлиши мумкинлигига шама қилган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар