Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абишни Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Оқ Ўрда сайтида маълум қилинди.
Давлат раҳбарининг фармони билан Абиш Самат Сатибалдиули Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди, дейилади хабарда.
Самат Абиш 2015 йил декабридан буён бу лавозимда ишлаб келаётганди.
Аввалроқ, 14 январь куни Самат Абиш таътилда, Қозоғистон MXX раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллашда давом этмоқда, дея маълум қилинган эди.
Қосим-Жомарт Тўқаев 11 январ куни парламент мажлисида сўзлаган нутқида мамлакатдаги тартибсизликлар ва босқинчилик ҳаракатларида махсус хизматларнинг фаолиятини танқид қилган эди.
«ҚМХҚ ваколатли орган сифатида бу қўпорувчилик ишига аниқ баҳо бера олмади ва беришни ҳам истамади, миллий хавфсизликка жиддий таҳдидни кўрмади», — деган Тўқаев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда