17:49 / 17.01.2022
1 483

Бир аскар 130 дрондан иборат «тўда»ни бошқармоқда (видео)

Бир аскар 130 дрондан иборат «тўда»ни бошқармоқда (видео)
Фото: Airrecognition
Американинг Raytheon Intelligence & Space қурол-яроғ концерни бир нафар ҳарбий хизматчига 130 та дронни бошқариш имконини берадиган ўзининг янги технологиясини намойиш этди, деб хабар беради Hi-Tech.News. Таъкидланишича, душман ушбу қуролга қарши тура олмайди.

Мазкур технология DARPA агентлиги томонидан амалга оширилаётган OFFensive Swarm-Enabled Tactics (OFFSET) дастури доирасида яратилмоқда. Дронлар — бу келажак қуроли бўлгани сабаб Пентагон уларда нафақат аскарларни душман ҳужумларидан ҳимоялаш, балки исталган нишонни тезкор ва самарали яксон этиш учун катта потенциални кўрмоқда.

«Дронларнинг заиф жиҳати уларни тезда яксон қилиниши экани ҳеч кимга сир эмас, масалан, ракеталар ёки лазерли қуроллар ёрдамида. Raytheon муҳандислари ушбу муаммо ҳал этиш учун кичик дронларнинг катта ‘тўдасини’ яратди. 130 та машинадан иборат ҳужумга қарши туриш қийин», — дейилади хабарда.

Экспертларнинг ҳисоблашича, ўнлаб учувчисиз учиш аппаратлари яксон қилинганда ҳам, қолганлари нишонни йўқ қилишга қодир. Raytheon кичик ўлчамли ва жуда арзон дронларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, шунинг учун ишнинг манфаати учун ўнлаб машиналарни қурбон қилиш қўрқуви бўлмайди.

Raytheon дронларни тайёрлабгина қолмай, уларни кузатишга мўлжалланган VR-интерфейсни ҳам яратади. Маълумотларга кўра, виртуал ёки қўшимча реалликка эга оламда битта аскар 130 дронни бошқара олади, аммо шу билан бирга, алоҳида овозли буйруқ ҳам бериш мумкин. Буларнинг барчаси илмий-фантастик фильмлардаги саҳналарни ёдга солувчи илғор тизим ҳисобланади.

Пентагон ҳозирча лойиҳага оид барча маълумотларни ошкор этмаган. Экспертларнинг фикрича, тизимга боғлиқ янги маълумотлар 2022 йилда пайдо бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бир аскар 130 дрондан иборат «тўда»ни бошқармоқда (видео)