14:00 / 18.01.2022
1 244

БМТ бош котиби дунёни янги пандемияга тайёрланишга чақирди

БМТ бош котиби дунёни янги пандемияга тайёрланишга чақирди
Фото: EPA
Инсоният кейинги пандемияга тайёрланиши керак. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Жаҳон иқтисодий форумида айтиб ўтди.

«Биз ҳар бир мамлакатда мониторинг, эртароқ аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш режаларига сармоя киритиш билан, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ишончни мустаҳкамлаш орқали кейинги пандемияга тайёргарлик кўришимиз керак», — деди БМТ бош котиби.

Гутерриш, шунингдек, ҳозирги пандемияга қарши тенглик асосида «адолатли ва холис» кураш олиб боришга чақирди.

БМТ раҳбари кузда ЖССТ 2021 йил охиригача дунёнинг барча мамлакатлари аҳолисининг 40 фоизини, 2022 йил ўрталаригача эса 70 фоизини эмлашга қаратилган стратегиясини эълон қилганини эслатди.

«Биз ушбу мақсадлардан анча йироқдамиз», — таъкидлади Гутерриш.

Унинг фикрича, фармацевтика компаниялари ривожланаётган мамлакатларга бирдамлик кўрсатиши, лицензия ва технологияларни улар билан баҳам кўриши зарур. Ана шундагина пандемияга қарши курашиш мумкин бўлади, дея хулоса қилди БМТ раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ бош котиби дунёни янги пандемияга тайёрланишга чақирди