11:43 / 19.01.2022
2 376

Қозоғистонда тартибсизликларда кимлар қатнашгани айтилди

Қозоғистонда тартибсизликларда кимлар қатнашгани айтилди
Қозоғистон давлат котиби Ерлан Кариннинг айтишича, мамлакатда яқинда рўй берган тартибсизликларда бир қатор радикал, экстремистик ташкилотлар аъзолари иштирок этган.

Бизнинг разведка хизматларимиз Қозоғистон ҳудудида фаолият олиб борган бир қатор радикал-экстремистик ташкилотлар аъзоларининг сўнгги воқеаларда иштирок этганини аниқлади. Шунингдек, хорижий экстремистик ташкилотларнинг қозоғистонлик радикаллари бу воқеалардан янги ҳужумлар уюштириш учун фойдаланишга уринган. Бу уринишлар ўз вақтида тўхтатилди”, – деди у “Хабар-24” телеканалига берган интервьюсида.

Ерлан Кариннинг сўзларига кўра, махсус хизматлар 20 декабрь куни бир вақтнинг ўзида республика ҳудудига бир гуруҳ хориж фуқаролари келганини, улар 7 ва 8 январь кунлари турли йўналишларда Қозоғистонни тарк этишга уринганини ҳам таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда тартибсизликларда кимлар қатнашгани айтилди