18 январь куни Нью-Йоркнинг Бронкс туманидаги кўп қаватли уйлар жойлашган даҳада портлаш содир бўлди. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида бир аёл ҳалок бўлган яна тўққиз киши жароҳат олган, деб хабар беради Reuters.
Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, фожиага газ портлаши сабаб бўлган ва бу бинода ёнғинни келтириб чиқарган.
Таъкидланишича, ҳалок бўлган 77 ёшли аёлдан ташқари, унинг 82 ёшли опаси ҳам жиддий жароҳат олган. Ҳозирда у шифохонада оғир аҳволда. Шунингдек, портлаш оқибатида жиддий жароҳат олган қўшни уйдаги 68 ёшли аёл ҳам шифохонага ётқизилган.
Бундан ташқари, жабрланганлар орасида беш нафар полициячи ҳам бор — улар фуқароларга ёрдам бериш мақсадида ёнаётган бино ичига кирган. Ҳуқуқ-тартибот идорасининг ходимлари тутундан заҳарланган, ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.
Содир бўлган воқеа жойига 200 га яқин ўт ўчирувчи ва тез ёрдам ходимлари жалб этилган. Фалокат сабаблари аниқлангунга қадар даҳадаги газ таъминоти ўчириб қўйилган.
Фото: Twitter
Фото: Twitter «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда