Фото: Первый канал Евразия
Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси (Мажилис) биринчи президент Нурсултон Назарбоевни мамлакат Хавфсизлик кенгаши ва Қозоғистон халқлари ассамблеяси раислигидан четлатиш бўйича конституциявий қонунларга ўзгартириш киритишни маъқуллади. Бу ҳақда депутат Канат Нуровга таяниб, Zakon.kz хабар бермоқда.
Депутатнинг сўзларига кўра, Элбошининг ўзи ҳам бу қадамга рози бўлган, бу ҳақда видеомурожаати чоғида ҳам маълум қилган.
Эндиликда бу лавозимлар тўғридан тўғри Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга тегишли саналади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги тартибсизликлар фонида Назарбоев бир муддат жамоатчиликка кўриниш бермай қўйганди. Шу аснода президент Қосим-Жўмарт Тўқаев баёнот билан чиқиб, республика Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаганини маълум қилди.
Назарбоевнинг ўзи эса фақатгина 18 январ куни видеомурожаат йўллаб, Қозоғистондан кетмаганини ва барчани президент Тўқаев атрофида бирлашишга чақирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда